
Ўзбекистон Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Украинада коронавирусга қарши таъсир кучига эга препарат яратилгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.
«Нафақат Украинада, балки бутун дунёда вирусга тўғридан-тўғри таъсир қиладиган ҳеч қандай восита аниқланмаган. Шунчаки, вирусологик касалликларга қарши курашда ёрдам берадиган ва иммунитетни оширадиган бошқа дорилар яхши ёрдам бермоқда.
Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, яхши самара берадиган дори воситалари, стандартлар жорий қилиняпти. Ўзбекистон тиббиёт олимлари ҳам Хитой тажрибасидан фойдаланган ҳолда даволаш стандартларини яратишган. Бугунги кунда қайд этилган беморлар ўша стандартлар асосида даволанмоқда», дейди Алматов.
Ўзбекистоннинг бош санитария врачи коронавирусдан тузалиш кўрсаткичлари ҳақида ҳам маълумот берди.
«Коронавирусдан келиб чиқаётган ўлим кўрсаткичлари дунёда 3 фоиздан 7 фоизгача. Бу кўрсаткичлар ўша давлатда касалликнинг тарқалганлик даражасига боғлиқ.
Вируснинг L, C формалари бор. Ўлим даражаси шу формалар ва беморнинг иммунитети, унинг умумий ҳолати ва ёши, яшаш шароитларига бевосита боғлиқ.
93 фоизгача касалликдан соғайиш кутилади. Ўлим ҳолати максимум 7 фоизгача. Ҳозиргача касалланганларнинг 60 фоизидан ортиғи соғайган», деди Баҳром Алматов.
КоронавирусДаволаш СтандартлариБаҳром АлматовЎзбекистон ТиббиётИммунитет ОширишХитой Тажрибаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар