Республика санитария бош врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганларнинг 5 нафарида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг маълум қилишича, улар коронавирусга икки карра тестдан ўтказилгандан сўнг карантинга ўтказилади.
Баҳром Алматов Ўзбекистонда коронавирус ташхиси қўйилганлар орасида тузалганлар ҳам бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Ҳа, ижобий ўзгаришлар бор. Бугунги кунда беш нафар фуқаромизда касаллик белгилари йўқолган. Ўзларини яхши ҳис қилишяпти.
Энди уларни организмда вирус бор-йўқлигига икки марта текширамиз. Шундан сўнг улар эҳтимол шарт 14 кун карантинда сақланади, сўнгра уйларига рухсат берилади», деди Баҳром Алматов.
24 март куни соат 12:20 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Алматов: Франциядан келган илк бемор ўз хонадонида 35 кишилик байрам қилган

Хоразмдаги беморда такрорий текширувда коронавирус тасдиқланмади

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди

"Бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин"

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етди

Коронавирус инфекцияси аниқланган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди