10:12 / 27.03.2020
5 810

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8 нафарга ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8 нафарга ошди
Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилинган
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, уч нафари эса Андижонда қайд қилингани тасдиқланди.
Аввалроқ, кеча коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор бугун миокард инфарктидан вафот этгани хабар берилганди.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. У бугун тонгда соат 4:30да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8 нафарга ошди