date
views 4 813

Ўзбекистонда вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди

Ўзбекистонда вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида 27 март, жума куни соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан татбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

«Жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз. Зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз», — дейилади вазирлик ахборотида.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг қўшимча қилишича, вилоятлараро ҳаракатланишга нисбатан чеклов чоралари нафақат енгил автотранспорт ва автобуслар учун, балки авиа ва темир йўл қатновлари учун ҳам амал қилади.

Аввалроқ Тошкент, Наманган, Андижон, Гулистон, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Зарафшон шаҳарларига кириш-чиқиш чеклангани, 28 мартдан бошлаб Қарши шаҳрига кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида хабар берилган эди. 24 март куни Қамчиқ довони бўйлаб транспорт ҳаракати тўхтатилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди