
Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, қарздор “Электрогаз” АЖдан 9 нафар фуқаро фойдасига жами 41.500 минг сўм ойлик иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 04.12.2019 йилда келиб тушган ва қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Электрогаз” АЖнинг “TRAST BANK” Яккасарой филиалидаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган.
Бундан ташқари, ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Электрогаз” АЖнинг жойлашган манзилига чиқилиб қарздорга тегишли бўлган давлат рақами 01 508 DAA бўлган ISUZU SAZ NQR русумли автомашина ҳатланиб жарима майдонига жойлаштирилган.
Бюронинг Сергели туман бўлими томонилдан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор “Электрогаз” АЖдан 9 нафар ундирувчиларга 41 млн. 500 минг сўм ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб берилди.
МИБ Сергели туман бўлими
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар