09:09 / 28.03.2020
3 846

Карантин даврида ота-оналарга йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби маълум бўлди

Карантин даврида ота-оналарга йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби маълум бўлди
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига тўланадиган йиллик меҳнат таътилини бериш шартлари тўғрисида иш берувчи ва ходимларни, шунингдек, аҳолининг кенг қатламини хабардор қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Низом ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча ташкилотлар ва уларнинг ходимларга қўлланилади.

Меҳнат таътили Низомга мувофиқ, коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш вақтида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиси – боланинг ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиси, яъни 1-дан 4-синфгача бўлган ўқувчининг ота-она (васий, ҳомий)сига берилади.

Низомга мувофиқ меҳнат таътили берилганда:
- меҳнат таътили олти ой ишлагандан кейин берилишини инобатга олган ҳолда, биринчи йил ишлаётган ходимга ушбу таътил бериш қоидалари қўлланилмайди;
- меҳнат таътили ходимнинг хоҳишига кўра ташкилот томонидан тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъий назар навбатдан ташқари берилади.

Агар ходим коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш вақтида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилгандан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин тадбирлари амалга оширилаётган даврда меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

- ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши мумкин;
- ходимга меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш.

Ходимлар ташкилот раҳбари номига йиллик меҳнат таътилини берилиши бўйича сабаби ва санасини кўрсатган ҳолда ёзма ариза тақдим этадилар.

Ходимнинг хоҳишига биноан, аризада сўралаётган меҳнат таътилининг иш кунларини кўрсатган ҳолда давомийлиги кўрсатилиши мумкин, аммо ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан йиллик меҳнат таътили кунларидан ошиб кетмаслиги керак.

Шу билан бирга, ушбу қоида ҳам асосий, ҳам узайтирилган меҳнат таътиллари, шунингдек, йиллик қўшимча таътиллар, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси шартларида белгиланган ҳолатларда татбиқ этилади.

Асосий ва узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасидаги ҳисобланадиган календар бўйича кунларда ҳисобланади. Таътил даврига тўғри келадиган ва таътил муддатини аниқлашда иш куни ҳисобланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди, таътил берилиши куни эса якшанбага тўғри келмаслиги керак.

Иш берувчи йиллик меҳнат таътилини аризада кўрсатилган муддатга ташкилотда тасдиқланган таътил бериш жадвалининг муддатига тўғри келиши ёки келмаслигидан, агар таътил биринчи иш йили учун берилаётган бўлса, шу иш йилида ишланган ойлар сонидан қатъий назар беришга мажбур.

Иш берувчи ходимдан ариза олган куни меҳнат таътилининг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда ходимга меҳнат таътилини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади. Аммо, агар таътил ариза берилган кундан кейинги кун ёки кейинги икки кун ичида талаб қилинган ҳолатларда, иш берувчи уни таътил олиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тўлаши шарт ва меҳнат таътили ҳақини ходимнинг яшаш жойига етказиб беришни таъминлаши ёки иш ҳақи ва даромадлар билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун мўлжалланган ходимнинг банк картасига тўлаш орқали амалга оширади.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши давом этиши муносабати билан ходим йиллик меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, ходим иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани жўнатади:

- муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;
- масофавий иш усулига вақтинча ўтказиш бўйича.

Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу таътилга Меҳнат кодексининг 150-моддаси 1-қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар татбиқ қилинмайди. Бунда ушбу таътилнинг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак. Ушбу таътил унинг муддатидан қатъий назар ходимнинг иш стажига киради.

Ходимни масофавий иш усулига вақтинча ўтказиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

Агар ходим йиллик меҳнат таътилида бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ёки ходимнинг меҳнат таътилида бўлиш эҳтиёжи йўқолса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, иш берувчи эса ушбу аризани қондириши лозим.

Ушбу норма олдиндан тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ таътилда бўлган ходимларга нисбатан татбиқ қилинмайди.

Агар ходим меҳнат ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил (ёки масофавий иш усули, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлаш ёки тўлиқсиз иш куни шароитлари)да бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш ёки одатий (тўлиқ) иш режимига ўтказиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, иш берувчи эса ушбу аризани қондириши лозим.

Кўрсатилган ҳолатлар бўйича меҳнат таътили муддатидан олдин тугалланган тақдирда, меҳнат таътили учун ортиқча тўланган ҳақ ўрнатилган тартибда қайтарилади.

Агар кўрсатилган сабаблар меҳнат таътили даврида юзага келган бўлса, унда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланган бошқа муддатга, шу жумладан кейинги календарь йили учун меҳнат таътилига қўшилиш орқали кўчирилиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ходим таътилга чиққан даврида, ходимни таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин даврида ота-оналарга йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби маълум бўлди