19:24 / 28.03.2020
3 045

Тошкент шаҳрини Миллий гвардиянинг махсус техникалари ёрдамида дезинфекция қилиш бошланди

Тошкент шаҳрини Миллий гвардиянинг махсус техникалари ёрдамида дезинфекция қилиш бошланди
Фото: Миллий гвардия
Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар пойтахтда дезинфекция ишларини амалга оширишга киришди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, дезинфекция ишлари 28 мартдан эътиборан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қилинади.

Дезинфекция ишларига Миллий гвардия бўлинмалари махсус техникалари жалб қилинган бўлиб, ишлар Тошкент шаҳри бўйлаб кўчалар, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда пойтахтга кириш ва чиқиш постларида амалга ошириляпти.

Фото: Миллий гвардия

Фото: Миллий гвардия

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрини Миллий гвардиянинг махсус техникалари ёрдамида дезинфекция қилиш бошланди