14:33 / 29.03.2020
17 172

Телевизион дарслар жадвали эълон қилинди

Телевизион дарслар жадвали эълон қилинди
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 30 март, душанбадан эътиборан учта телеканалда телевизион дарслар намойишини бошлайди.
Uzdigital TV абонентлари:

1-4 синфлар учун телевизион дарсларни National Geography Wild каналида,
5-8 синфлар учун Eurosport каналида,
9-11 синфлари учун эса «Охота ва рыбалка» каналида томоша қилиши мумкин.
Кабель телевидение ва IP-телевидение абонентларида эса телевизион дарслар бошқа телеканаллар ўрнига намойиш этилиши мумкин.

Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилди.

Агар абонентларда савол ёки муаммолар юзага келса, улар телевидение хизматларини тақдим этувчи компанияларга мурожаат этиши мумкин.











arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Телевизион дарслар жадвали эълон қилинди