Одамларга коронавирус тарқалишининг кўлами ва бу билан боғлиқ хавфлар ҳақида тўлақонли маълумот бериш, шунингдек, оммавий изоляция қилиш эпидемиянинг олдини олишга ёрдам беради, деди россиялик эпидемиолог-шифокор Михаил Фаворов.
Унинг таъкидлашича, Хитойнинг Ухан шаҳрида COVID-19 эпидемиясига қарши қаттиқ чоралар кўрилди ва вақт ўтиши билан инфекция юқтириш сони камайиб борди.
«11 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳар кўчаларида «ҳаёт тўхтади». Шаҳарни карантинга ёпишди ва тўлиқ назорат ўрнатилди, фавқулодда чоралар кўрилди. Бу тартибни бузганлар қаттиқ жавобгарликка тортила бошланди ва бунинг учун икки-уч йил эмас, балки ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиш ҳолати кузатилди», – деди эпидемиолог.
Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг янги ўчоқлари пайдо бўлишини олдини олиш учун одамлар уйда қолишлари керак.
«Бундай хавфли касалликларга бефарқлик изсиз қолмайди. Италияни мисол қилайлик. Мамлакат кўплаб қурбонлар бермоқда. COVID-19 воқеаси у ерда миллий фожиага айланди. Аҳолининг ўзини-ўзи изоляция қилиши натижасидагина эпидемияни вакцина ишлаб чиқилишига қадар тўхтатиш мумкин», деди шифокор.
Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирда касалланганлар сони 710 мингдан зиёдни, вафот этганлар 33 минг нафардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда, инфекциядан вафот этганлар сони бўйича мамлакат Италия (10779), Испания (6606), Хитой (3304), Эрон (2640) ва Франциядан (2606) олдинда бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади