22:53 / 30.03.2020
4 492

Кореялик профессор Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга киришди

Кореялик профессор Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга киришди
Профессор Цой Чже Ук Фото: ССВ
Дунёда кечаётган пандемия хуруж қилаётган айни пайтда юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ва эртага қандай чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан маслаҳат олиш, ҳамкорликда ишни ташкил қилиш ҳамда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш бўйича бугунги методологияни уйғунлаштириш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг Корё университети профессори Цой Чже Ук халқаро эксперт сифатида мамлакатимизга таклиф этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, Корё университети профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси Цой Чже Ук бугундан бошлаб юртимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу халқаро эксперт билан ҳамкорликда, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кореялик профессор Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга киришди