date
views 2 054

Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида

Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармаси ва қуйи органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйилган.

Тадбиркорларнинг муаммоларини холисона ва адолатли ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига, шу жумладан “business.gov.uz” ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда хабар берилиши йўлга қўйилган.

Ўтган даврда ҳудудий бўлимларга тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ 128 та мурожаатлари рўйхатга олиниб, 43 таси қаноатлантирилган, 84 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тадбиркорлар фойдасига 4 млрд. 806.8 млн сўм ундирилди.
Мисол учун, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 18.12.2019 йилдаги қарздор “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчи “Тежамкор Имкон” МЧЖ фойдасига жами 610.5 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тадбиркор фойдасига 610 млн. сўмдан ортиқ қарздорликнинг тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида