00:51 / 01.04.2020
2 761

Ишхонага велосипедда қатнаётган депутат «окалар»га тагдор гап қилди

Ишхонага велосипедда қатнаётган депутат «окалар»га тагдор гап қилди

Расул Кушербоев.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ишга велосипедда қатнамоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Бу ҳол депутатга кўпам маъқул тушмаган кўринади. Буни тармоқда ёзган гапи оҳангларидан илғаш қийин эмас: «Карантин сабаб Парламент ва депутатлар бошқа идоралардан фарқли ўлароқ, автотранспортда юришдан маҳрум қилинган бир пайтда «дух»ни чўктирмай, зарур бўлганда ишга велосипедда келишга ўтволдик. «Зато» соғлиққа ҳам фойда»!

Депутатнинг киноялари кейинги жумлаларда янаям яққолроқ сезилади: «...Ялтираган машиналарида юрган идоралардаги «окаларимиз» карантин қўл келди, деб ишқилиб депутатларни велосипедда юришданам маҳрум қилиб қўймаса бўлди. Унда у ёғига «пешком», лекин қайтиш йўқ!».
Суратда ниқобим бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)