
Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М. 29 март куни Фарғона шаҳар деҳқон бозорида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмагани етмагандек, бозорда бақир-чақир қилган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, у картошка сотилаётган жойда фуқароларга тушунтириш бераётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришга қаршилик қилиб, уларнинг талабларини бажармасликка даъват қилиб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар 30.03.2020 йилда Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, Х.М. маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.