13:37 / 01.04.2020
2 170

Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова баҳор ойларида парҳез қилмасликни тавсия қилди

Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова баҳор ойларида парҳез қилмасликни тавсия қилди
Фото: Instagram / @xalimaxonim
Ҳалима Ибрагимованинг фикрича, илигузилди пайтида инсон организмига витаминлар зарур, шу боис бу мавсумда парҳез қилмаган маъқул. Қизиқчи ва комик актриса бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда айтиб ўтди.

«Бола-чақа билан уйдамиз кун бўйи. Яқинда хонадонимизни таъмирлатган эдик. Усталар ҳам ўз вилоятига кетгач, қолган чала ишларни бажариш билан бандмиз. Бозор-ўчар қилиш учун ҳафтада бир ёки икки марта озиқ-овқат дўконига барча қоидаларга риоя этган ҳолда ўзим чиқиб келяпман. Иккала фарзандим мактабда ўқийди. Карантин вақтида ўқитувчилари онлайн машғулотлар ўтмоқда. Уларни назорат қилиш ҳам кундалик режамга киритилган.

Одамлар уйида бирор юмуш билан банд бўлса, кўчага чиққиси ҳам келмай қоларкан. Карантингача турли тадбирлар, ижод ва касбимга тааллуқли масалалар ортидан уйда кам бўлардим. Айни пайтда эса ҳовлидаги ишларни бажариб чалғияпман ва вақтимни қандай ўтганини баъзан сезмаяпман ҳам. Доимгидек ижтимоий тармоқларда фаолман (кулади). Ўзимни ҳам, тармоқдагиларни ҳам зериктирмасликка интиляпман.

Шу ўринда айтишим керакки, баҳор ойларида парҳез қилмаган маъқул. Чунки илигузилди даврида одам иммунитети мустаҳкам бўлмайди. Организмга фойдали ҳисобланган витаминларга бой, калорияли таомларни кўпроқ тайёрлаяпман. Барча юртдошларимизга ҳам шуни маслаҳат бераман. Карантинни хотиржамликда, оила қуршовида ўтказиш ҳам бир ғанимат ва буни ўз гашти бор деб ўйлайман, — дейди Ҳалима Ибрагимова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қизиқчи Ҳалима Ибрагимова баҳор ойларида парҳез қилмасликни тавсия қилди

Жамият янгиликлари