15:26 / 01.04.2020
1 987

Бухорода маҳсулотлар нархини кескин ошириб сотишга уринган 34 нафар фуқаронинг ҳатти-ҳаракатига чек қўйилди

Бухорода маҳсулотлар нархини кескин ошириб сотишга уринган 34 нафар фуқаронинг ҳатти-ҳаракатига чек қўйилди
Бухорода давлат солиқ органлари ходимлари томонидан деҳқон бозорлари ҳамда йирик озиқ-овқат дўконларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат олиб борилмоқда.
Шунга қарамай, айрим жойларда карантин даврида аҳоли талаби ортган маҳсулотлар нархини кескин ошириб сотиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Жумладан, фуқаро Мадраҳим Салимов (исм-шарифи ўзгартириган) Ғиждувон туман деҳқон бозори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз мўмай даромад олишни кўзлаб, саримсоқ пиёз маҳсулотини 80 минг сўмдан сотаётгани аниқланиб, унинг сотувга қўйган маҳсулотлари далилий ашё сифатида (19 кг) олиб қўйилди.

Худди шундай, фуқаро Мамлакат Ҳолтамова ҳам Бухоро шаҳридаги “Улгуржи деҳқон бозори”дан картошка маҳсулотини 3500-4000 сўмдан харид қилиб унинг баҳосини асоссиз равишда ошириб ҳеч қандай ҳужжатларсиз Бухоро шаҳар “Марказий деҳқон бозорида” 5000 минг сўмдан сотаётгани аниқланди.

Кези келганда айтиш жоизки, истеъмолчиларнинг маҳсулотларга бўлган юқори эҳтиёжидан ўз манфаати яъни мўмай даромад ишлаб олиш пайига тушган “тадбиркорлар” адашадилар.

Бухоро вилояти давлат солиқ идоралари томонидан жорий йилнинг 16-30 март кунлари оралиғида республикамиз бўйлаб карантин ҳолати эълон қилингани ортидан аҳоли орасида бозорлар ҳамда йирик савдо комплексларида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кучайганидан келиб чиқиб, мўмай даромад орттириш илинжидаги 34 нафар фуқароларнинг ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди. Ўз навбатида ушбу фуқароларга тегишли жами 33 миллион сўмлик 6 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлар иш қонуний ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилди.
Бухоро вилояти
ДСБ Ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода маҳсулотлар нархини кескин ошириб сотишга уринган 34 нафар фуқаронинг ҳатти-ҳаракатига чек қўйилди