17:33 / 01.04.2020
2 274

Ўзбекистонда аҳолини ёппасига тест қилиш режалаштирилмаган

Ўзбекистонда аҳолини ёппасига тест қилиш режалаштирилмаган
Ўзбекистонда коронавирус учун оммавий тест қилиш тадбирлари ўтказилмайди. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда эпидемик нохуш ҳудудлардан келган ва вирус юқтирган беморлар билан алоқада бўлган шахслардан лаборатор таҳлиллар олинаётганини маълум қилди.

«Коронавирус учун оммавий тест олиш тадбирлари ўтказилмайди. Бу имконсиз ва мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Ҳар бир тест тизими ўтказилгандан сўнг ўзини оқлаши ва у иқтисодий жиҳатдан ҳам бефойда бўлиши керак эмас.

Шунинг учун ҳозир Ўзбекистонда эпидемик нохуш ҳудудлардан келган ва вирус юқтирган беморлар билан алоқада бўлган шахслардан лаборатор таҳлиллар олинмоқда
», деди Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифинг чоғида.

Бундан ташқари, Нурмат Отабеков коронавирус юқтирган беморлар тузалиб чиққандан сўнг нималарга эътибор бериши лозимлиги тўғрисида ҳам маълумот берди.

«Ҳозирча 8 нафар бемор тузалган бўлса, улар касалликдан халос бўлгандан сўнг реабилитация марказларига ўтказилди. Маълум муддат реабилитация марказларида сақлангандан сўнг уйларига жавоб берилди.

Касалликдан тузалган шахслар ҳам уйда гигиена қоидаларига риоя қилиши ва уйларида ортиқча одамлар йиғилишига йўл қўймасликлари, тиббий ходимлар кузатувида бўлишлари шарт
», дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, касалликдан тузалганларда аксар ҳолатларда ўпка яллиғланиши кузатилиши туфайли уларга ўпка фаолиятини тиклаш учун қўшимча тавсиялар ҳам берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда аҳолини ёппасига тест қилиш режалаштирилмаган