21:00 / 01.04.2020
3 300

Яна 10га яқин беморга жавоб берилиши кутилмоқда (видео)

Яна 10га яқин беморга жавоб берилиши кутилмоқда (видео)
Ўзбекистонда коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг яна ўнга яқини тўлиқ тузалиб, уларга жавоб берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова маълум қилган.

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши қандай кураш олиб бораётгани, инфекцияга чалинган беморларга қандай даволаш муолажалари кўрсатилаётгани, айни пайтда беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берган.

«Бутун билимизни, кучимизни, меҳримизни бериб беморларга қараяпмиз. Худога шукр ижобий натижалар оляпмиз.

Чарчаяпмиз. Эрта-ю кеч ишлашга тўғри келмоқда. Лекин улар тузалганини кўриб жудаям хурсанд бўляпмиз. Аввалроқ 8 киши кетганди, бугун яна 4 кишига жавоб берилди. Шу кунларда яна 10-11 кишини кузатишни режалаштиряпмиз. Чунки уларда клиник белгилар йўқ деса ҳам бўлади. Улар яна текширилади ва касаллик чиқмаса, улар кетиши мумкин.

Жамоамиз ўз ишига виждонан ёндашиб, аҳил бўлиб касалликка қарши курашяпти. Ҳукуматимизга, президентимизга раҳмат, бизга шунчалик эътибор бериляпти, ходимларга рағбатлантириш бериляпти, дори-дармонлар, кийим-кечаклар етказиб берилди.

Шу билан биргаликда, бошқа ходимларга ҳам раҳмат айтамиз. Озиқ-овқатдан тортиб бошқа қўлдан келган ёрдамларини беришяпти.

Бу синов ўтиб кетади. Худо хоҳласа, буларнинг ҳаммасини енгамиз. Юртимизда яна тинч, омон кунлар бўлад, шифокорларнинг ҳам беморлар олдида, халқимиз олдида юзи ёруғ бўлади. Шунга астойдил ҳаракат қиламиз», деган Муҳайё Асилова Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан уюштирилган видоемулоқотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусдан зарарланган илк бемор қайд этилганди. 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатда вирусдан зарарланиш ҳолатлари 173тага етган, беморларнинг 12 нафари соғайган ва 2 нафари вафот этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна 10га яқин беморга жавоб берилиши кутилмоқда (видео)