date
views 2 930

Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?

Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?
Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида махсус рухсатномаларсиз ҳаракатланаётган автотранспорт эгаларининг жавобгарлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Жавобгарлик масаласи бўйича бир нарсани тушунтиришимиз керак. Бугунги кунда бу ҳайдовчилар кўчага чиққани учун йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисида жавобгарликка тортилмайди. Чунки улар йўл ҳаракати қоидасини бузмаяпти. Бу ерда карантин, эпидемологияга қарши курашиш қонунлари билан боғлиқ жавобгарлик бор.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича карантин қоидаларини бузиш деган модда билан жавобгарликка тортилади. Унда белгиланган жарималар жуда юқори. 4 миллион сўмдан бошланади. Шунинг учун ҳаммага тавсия ва талаб ҳам шундан иборатки, бунга йўл қўймаслик керак
», – деди Давлетов.

Маълумот учун, МЖтКнинг 54-моддасига асосан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлар қуйидагича миқдорда жаримага тортилади:

фуқаролар – БҲМнинг 20-30 баравари (4 460 000 – 6 690 000)
мансабдор шахслар – 30-50 баравари (6 690 000 – 11 150 000)

Вазир Русланбек Давлетов рухсатнома бериладиган алоҳида ҳолатларга ҳам тўхталди.

«Махсус комиссиянинг баёнида аниқ ёзилган. У ерда асосий мезонларга тўғри келмайдиган, ҳаётий зарурият бўладиган ҳолатларда махсус комиссиянинг тўғридан тўғри топшириғига асосан биз Адлия вазирлигининг ўзида ҳам стикерларни расмийлаштириб берамиз.

Бу – алоҳида ҳолларда. Масалан, тўқимачилик саноати корхоналарида бугунги кунда ниқоб ишлаб чиқариляпти. Ниқоб ишлаб чиқарилишини тўхтатмаслик учун Тошкент шаҳрида жойлашган бўлса, бирга ишлаб, энг минимал равишда ходимларни ишдан олиб бориб, олиб келишда зарур бўлган хизмат машиналарига индивидуал равишда рухсат беряпмиз.

Ана шундай ҳолатлар учун Адлия вазирлигида бу штабни ташкил қилганмиз
», – дейди Русланбек Давлетов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?