date
views 3 667

Шаҳрисабзда хотинини бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди

Шаҳрисабзда хотинини бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди
Иллюстратив фото
Шаҳрисабзда турмуш ўртоғини арқон билан бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, шу йилнинг 1 апрель куни кундуз соат 12:00лар чамасида шаҳарнинг Тепарлик маҳалласида яшовчи қирқ олти ёшли У.Қ. турмуш ўртоғи Г.С. (1981 й.т.) билан рашк негизида ўзаро жанжаллашиб кетади. Бунинг оқибатида эр аввал аёлини стулга мажбуран ўтказиб, қўл ва оёқларини боғлаб ташлайди. Сўнг арқон бўлагинининг бир учини унинг бўйин соҳасидан ўтказиб (бўғиб) қасддан ўлдиради.

Ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан «қасддан одам ўлдириш» (ЖК, 97-модда 1-қисми) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабзда хотинини бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди