Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг карантиндан чиқарилиши тартиби ҳақида маълумот берди.
«Уй шароитидаги карантинга олинган шахсда касаллик аломатлари аниқланмаганда, изоляция 14 кундан сўнг якунига етади. Бунинг учун ўз уйида изоляцияга олинган шахсдан карантин муддатининг 10-кунида қон намунаси олинади; лаборатория таҳлиллари натижасида беморнинг қонида юқмагани тасдиқланса, белгиланган муддатда карантин якунига етади.
Лаборатория таҳлили натижаларига асосланиб, фуқаронинг яшаш жойидаги амбулатор-поликлиника муассасаси томонидан унинг карантиндан олингани ҳақида маълумотнома берилади», деди Нурмат Отабеков 3 апрель кунги брифингда.
У, шунингдек, коронавирусга чалинганларнинг касалликдан тузалгани қандай аниқланиши, соғайиб кетган одамларнинг танасида вирус сақланиб қолиш-қолмаслиги бўйича ҳам маълумот берди.
«Кетма-кет икки кун давомида касалликнинг ҳеч қандай симптомлари кузатилмаган ҳамда COVID-19 учун топширилган таҳлилларда коронавирус аниқланмаган беморлар соғайган ҳисобланади.
Хитой тадқиқотчиларининг аниқлашича, коронавирус аломатлари йўқолгандан кейин камида икки ҳафта давомида баъзи одамларнинг танасида вирус қолиши мумкин экан», дейди Нурмат Отабеков. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди