06:25 / 04.04.2020
2 630

Шавкат Мирзиёев шифокорларга яна бир бор миннатдорчилик билдирди

Шавкат Мирзиёев шифокорларга яна бир бор миннатдорчилик билдирди
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирусга чалинган беморларни даволашга жалб этилган тиббиёт ходимлари.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель, жума куни, коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

«Врачларимиз хорижий ҳамкасблари билан мунтазам видеомулоқотда бўлиб, кундалик тажриба алмашмоқда. Амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларимиз, албатта, ўз натижасини бермоқда. Касалликка чалинганларнинг 25 нафари тўлиқ соғайиб, реабилитацияга ўтказилди», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

«Фурсатдан фойдаланиб, бу курашнинг олдинги сафларида чинакам жасорат ва матонат кўрсатаётган жонкуяр ва олижаноб шифокорларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, бизни фаол қўллаб-қувватлаётган халқимизга, азиз юртдошларимга раҳмат айтаман», — дея қўшимча қилди Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ, 26 март куни, бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам шифокорларга миннатдорчилик билдирган эди.

«Ҳурматли тиббиёт ходимлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, пандемия билан курашаётган шифокорлар, ҳамширалар, санитар ходимларга бутун Ўзбекистон халқи номидан чексиз миннатдорлик билдираман», — деганди ўшанда давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев шифокорларга яна бир бор миннатдорчилик билдирди