12:53 / 04.04.2020
18 129

Қашқадарёда бир оиланинг уч аъзоси ҳожатхона чуқурини қазиш вақтида ҳалок бўлди

Қашқадарёда бир оиланинг уч аъзоси ҳожатхона чуқурини қазиш вақтида ҳалок бўлди
3 апрель куни Қашқардарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳожатхонага чуқур қазиш вақтида содир бўлган фожиа оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига 16 ёшли Х.Ҳ. ўта оғир аҳволда олиб келинган.

Унга заҳарли газдан ўткир заҳарланишнинг ўта оғир даражаси, ўткир токсемия даври, ўпка шиши, аспирацион синдром, ўткир нафас етишмаслиги, ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги, токсик кома ташхиси қўйилган.
Зудлик билан текширувлар ўтказилиб, беморга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум бўлишича, бемор яшайдиган хонадоннинг оила аъзолари эски ҳожатхона ёнидан янги чуқур қазишаётган пайтда ўртадаги девор ёрилиб кетиши натижасида Х.Ҳ.нинг отаси (48 ёш), онаси (44 ёш) ҳамда 20 ёшли опаси воқеа жойида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда бир оиланинг уч аъзоси ҳожатхона чуқурини қазиш вақтида ҳалок бўлди