
Равшан Раҳимжонов
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилоятининг Қувасой ҳамда Марғилон шаҳри ҳокимлари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов хабар бермоқда.
Бугун, 4 апрель куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Адҳамжон Зиявитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Айни вақтга қадар вилоят уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Равшан Раҳимжонов эса Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
Шунингдек, бугун халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси ҳам бўлиб ўтган.

Адҳамжон Зиявитдинов
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Сессияда ташкилий масала кўрилиб, шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Мирзоҳид Убайдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Ва шу кунга қадар Қувасой шаҳрига ҳокимлик қилган Адҳам Зиявитдинов Марғилон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Марғилон шаҳрининг собиқ ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев қайси ишга ўтгани ҳозирча номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар