date
views 3 230

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 263тага етди

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 263тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Энди юртимизда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 263тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Сўнгги кунларда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилиши кескин ўсмоқда: 1-4 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 91 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 263тага етди