Тошкентдан Термизга юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди

Фото: Сурхондарё ИИБ
Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятига юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 11:30 да Термиз шаҳридаги патрул-постда тўхтатилган юк автомобилида 8 нафар йўловчи борлиги маълум бўлган.
Йўловчиларнинг айтишича, улар Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига йўл олган Isuzu ҳайдовчиси билан келишиб, 50 минг сўм эвазига манзилига етиб келган.

Фото: Сурхондарё ИИБ
Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси суриштирув ишларини бошлаб юборган. 8 нафар йўловчига нисбатан эса маъмурий баённомалар тузилиб, улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига карантинга олинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятига юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 11:30 да Термиз шаҳридаги патрул-постда тўхтатилган юк автомобилида 8 нафар йўловчи борлиги маълум бўлган.
Йўловчиларнинг айтишича, улар Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига йўл олган Isuzu ҳайдовчиси билан келишиб, 50 минг сўм эвазига манзилига етиб келган.

Фото: Сурхондарё ИИБ
Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси суриштирув ишларини бошлаб юборган. 8 нафар йўловчига нисбатан эса маъмурий баённомалар тузилиб, улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига карантинга олинган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…