19:13 / 05.04.2020
2 154

Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!
Карантин шароитида ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг кўпайганидан фойдаланиб қолаётган фирибгарлар, одамларни алдаш, шахсга доир маълумотларни, электрон ҳисобдаги маблағлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва кейинчалик ғараз мақсадларда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Шундай сайтлардан бирида лоторея ўйини ўтказилаётгани унда кўплаб қимматбаҳо совғалар масалан iPhone, катта миқдордаги пуллар ва ҳатто автомобил ўйналаётгани ҳақида эълонлар жойлаштирилган. Фойдаланувчига электрон почтаси ўйинда иштирок этиш учун танлаб олингани ҳақида хабар берилади ва у бир неча қисқа саволларга жавоб қайтариши керак.

Саволлар эса ўта шубҳали, Интернетга телефон орқали кирасизми ёки планшет ёки компьютер? Қайси электрон почта дастуридан фойдаланасиз? Қайси электрон почтани ишлатасиз? Қайси браузердан фойдаланасиз? Бир қарашда содда, гўёки шубҳа уйғотмайдиган саволлар, бироқ унинг ортида шахсга доир маълумотлар, фотосуратлар, ёзишмалар, электрон маблағлар ҳақидаги муҳим ахборотларни ўзлаштириш ғояси яширинган. Барча босқичдаги саволларга жавоб берганингиздан кейин, 3 та уринишдан иборат лоторея ўйини бошланади.

Учта сандиқчадан бирини танлайсиз ва пул мукофоти ёки совға ютиб олганингиз хабар қилинади. Шундан кейин иштирокчидан совғани олиш вақти чегаралангани ҳамда бунинг учун муайян дақиқалар ичида бошқа бир сайтга ўтиш кераклиги хабар қилинади. Манзилга ўтгандан кейин фойдаланувчидан тўлов қилиш лозимлиги, маблағлар ҳайрия ишларига сарф қилиниши, шу мақсадда карта рақамларини киритиш ва унча катта бўлмаган пулни ўтказиш сўралади. Шу тариқа босқчима-босқич тарзда, ҳам фойдаланувчининг шахсий маълумотлари тўпланади, банк пластик картаси ҳақидаги ахборотлар олинади ва у хакерларнинг потенциал қурбонига айланади.

“Ўзкомназорат” ДИ Интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бу каби фирибгар сайтларнинг лотореяларига алданмасликни, шубҳали саволларга жавоб қайтармасликни, бу каби ёлғон хатларни ўчириб ташлаш ва дўстлар ҳамда яқинларга ҳам шундай қилишни тавсия қилишни сўрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!