date
views 3 389

Коронавирус сабаб уй карантинида ўтириш кексалар учун хавфли эканлиги айтилди

Коронавирус сабаб уй карантинида ўтириш кексалар учун хавфли эканлиги айтилди
Коронавирус туфайли изоляция қилинган кекса одамларнинг жисмоний ҳолати кескин ёмонлашиши мумкин, деб ёзмоқда «РИА Новости». Бу ҳақда агентликка исроиллик шифокор Леонид Эйдельман маълум қилган.

Шифокор агар одам камроқ ҳаракат қила бошласа, у ўтирадиган ёки фақат ётадиган касалга айланиб қолиши мумкинлиги ва жисмоний ҳолатини қайта тиклай олмаслигидан огоҳлантирган. Бундан ташқари, ортиқча овқатланиш ва стресс сурункали касалликларнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Унинг фикрича, кекса одамларнинг психологик ва жисмоний соғлиғини сақлаш учун одамлар улардан жисмоний жиҳатдан узоқлашиши, лекин ижтимоий алоқаларини чеклаб қўймаслиги керак.

Леонид Эйдельман барчани ўзини изоляция қилиш вақтида имкон қадар кўпроқ ҳаракат қилишга, стрессга қарши курашиш учун эса хобби ёки чалғитувчи машғулотлар топиш ва касаллик аксар ҳолларда ўлимга олиб келмаслигини тушунишга чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус сабаб уй карантинида ўтириш кексалар учун хавфли эканлиги айтилди