6 020
«Карантин ноябрь ойигача давом этадими?». Республика бош давлат санитария инспектори жавоб берди (видео)
АОКА қошида ташкил этилган брифингда Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус ҳақидаги турли саволларга жавоб берди.
«Коронавирус касаллиги асосан инсонлар мулоқоти воситасида юқмоқда. Шу сабабли уйда қолиш ва ортиқча мулоқотдан тийилиш тавсия қилинади», — дейди Нурмат Отабеков.
Нурмат Отабеков карантиннинг ноябрга қадар чўзилиши мумкинлиги ҳақида тарқалган гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди.
- "Бу каби башоратларни тез-тез учратяпмиз. Улар шу даражада хилма-хилки, ҳатто минг йил, бир ярим минг йил коронавирус тарқалишини башоратчилар айтиб кетган экан, деган фикрлар пайдо бўлмоқда. ‘Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди’ деган мақол бор, бутун дунё ушбу инфекцияга қарши курашаётган экан, демак ушбу муддат узоққа чўзилмайди", - дейди Нурмат Отабеков.
Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков карантинга қарамай ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётган идора ёки корхоналар бор, фаолияти давом этаётган муассасаларда коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилиши лозимлиги ҳақида берилган саволга ҳам жавоб қайтарди.
- "Дарҳақиқат бундай идора ёки муассасалар мавжуд. Бунда, албатта, иш вақти бошланишида ҳар бир ходимнинг ҳарорати ўлчаб, иш жойига киритилиши, уч нафардан ортиқ одамнинг тўпланишига йўл қўйилмаслиги, кун давомида ишхона йўлаклари, барча хоналар махсус дезинфекция воситалари билан тозалаб турилиши, масофа сақлаб ҳаракатланиш, ҳар бир ходим тиббий ниқобда бўлиши ва улар ҳар икки соатда алмаштирилишига эътибор қаратилиши лозим. Ана шунда ушбу ташкилот ёки муассасанинг карантин шароитидаги фаолияти тўғри ва тўлиқ бўлади", - дейди Нурмат Отабеков.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?