09:21 / 06.04.2020
3 256

Коронавирус касаллиги оғир ўтишига таъсир қилувчи омиллар маълум қилинди

Коронавирус касаллиги оғир ўтишига таъсир қилувчи омиллар маълум қилинди
Коронавирус касаллиги соғлиғида сурункали муаммоларга эга бўлганлар ва тамаки чекувчиларда оғир ўтади.
Бу ҳақда АҚШнинг касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари (CDC) маълумотларига таяниб The Philadelphia Inquirer нашри хабар берди.

АҚШда коронавирусга чалинган 7162 кишининг касалликлари ҳақида маълумотлар тўпланган. Очиқланган ҳужжатларда америкалик фуқароларнинг сурункали касалликлари ва зарарли одатлари ҳақида маълумот бўлган. Уларга кўра, коронавирусга чалинган ва қанд касаллигига эга 784 бемордан ярми шифохонага ётқизилган, улардан 148 нафари (18,8 фоиз) жонлантириш бўлимига ўтказилган. Ўпканинг турли оғирликдаги касалликларига эга 656 бемордан учдан бир қисмидан кўпи шифохонага ётқизилган, улардан 94 нафари (14,4 фоиз) жонлантириш бўлимига жўнатилган.

Юрак хасталикларига эга 647 бемордан ярми шифохонага тушган, улардан 132 киши (20,4 фоиз) жонлантириш бўлимига ўтказилган. Буйрак билан муаммоларга эга бўлганларнинг учдан икки қисми шифохонага тушган, улардан 56 нафари (26,2 фоизи) жонлантириш бўлимига ўтказилган.

CDC материалларидан шу нарса аён бўладики, тамаки чекувчилар касалликни тамаки чекмайдиганларга нисбатан оғирроқ ўтказадилар. Ўртача ҳисобда, коронавирусга чалинган тамаки чекувчилардан чорак қисми шифохоналарга жўнатилган. Бироқ тиббиётчилар тамаки чекиш ва коронавирус ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлай олмаганлар, чунки статистика ўз зарарли одати ҳақида маълум қилган 96 кишигагина асосланган. Шу билан бирга таъкидланишича, коронавирус пандемиясида тамаки чекишнинг зарари юқорилигини хитойлик мутахассислар тасдиқлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус касаллиги оғир ўтишига таъсир қилувчи омиллар маълум қилинди