
2020 йил 4 апрель куни соат 20:30 лар чамасида Ўзбекистон туманида яшовчи 4 нафар оғайнилар жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиб, спиртли ичимликдан маст бўлиб, ҳуқуқбузарлик содир қилади.
Иш ҳолатларига кўра, фуқаро Ғ.Исломов (ўзгартирилган) 3 нафар ўртоқларини уйига таклиф қилади. Улар Ғ.Исломовнинг уйида карантин вақтида кайфу-сафо қилишади. Фақат шу билан бўлса майли, оғайнилар фақат бу билан чекланмайди. Улар кайфи ошиб қолгач қўшниларни тинчлигини бузишни бошлайди. Қўни қўшнилар эса маҳалла фуқаролар йиғини раисига мурожаат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини эса кайф ҳолатдаги оғайниларга тушунтириш ишлари олиб боради, бироқ ушбу тушунтириш ишлари самарасиз эди.
Ўртага участка инспектори аралашади, бироқ карантин даврида спиртли ичимликдан маст ўртоқлар "участковой"га ҳам гап бермасдан унинг ҳам қонуний талабини бажармай маҳаллани тинчлигини бузади.
Охир-оқибат иш судга ошади. Ушбу маъмурий иш 2020 йил 6 апрель куни Ўзбекистон туман маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузарларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси
У.Ахмедов
Ўзбекистон туман маъмурий судининг раиси
А.Рахимов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! У.Ахмедов
Ўзбекистон туман маъмурий судининг раиси
А.Рахимов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар