Ўзбекистонда яна 60 кишида коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда яна 60 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 457тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Шу тариқа, 6 апрель куни беморлар сони 115 кишига ортди. Кеча, 5 апрелда 76 кишида вирус тасдиқланган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус аниқланган ҳудудлар сони 10тага етган – 5 апрелда Қорақалпоғистонда ҳам дастлабки беморлар аниқланди.
Айни пайтгача 30 киши соғайди. Қурбонлар – 2 нафар: 72 ёшли наманганлик аёл (27 март) ва Тошкентда яшаган 39 ёшли эркак шифокор (28 март).
6 апрель куни Ташқи ишлар вазирлиги Нью-Йоркда 50-60 ёшлардаги 2 ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) вафот этганини тасдиқлади. Бу – хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусдан дастлабки ўлим ҳолатлари бўлди.
Аввалроқ Арманистонда бир нафар, Қозоғистонда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вирус юқтириб олгани хабар қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шу тариқа, 6 апрель куни беморлар сони 115 кишига ортди. Кеча, 5 апрелда 76 кишида вирус тасдиқланган эди.

Изоҳлар 0
…