
Биласизлар, андижонликлар янги туғилган чақалоқни жижи дейишади. Бухорода аёлни кукрагини жижи дейишади. Ана энди эгиз чақалоқ қилган андижонлик аёлнинг бухоролик аёл билан қилган суҳбатини эшитинг ва бухоролик аёлнинг ҳолини тасаввур қилинг:
– Кеча денг, жижимни кўргани эримнинг ўртағлари келишди.
– Иби, ўлмасам! Эрингиз нима деди?
– Чиқариб кўрсат деди.
– Иби, ўлиб қўя қолай, чиқариб кўрсатдингизми?
– Ҳа, кўрсатдим. Икковиниям чиқариб кўрсатдим.
– Шарманда! Эрингизнинг жўралари нима қилди?
– Жижиларимга пул қистиришди!
– Иби, шарманда, эрингиз индамадими?
– Жўраларига кўпроқ пул қистиринглар, қурумсоқлар, деди.
– Жижингизни яширмадингизми, уятсиз?
– Вой, нега яшираман? Жўраларининг қўлига бердим, ўйнатиб ўтиришди.
– Иби, ман ўлай, улар нима дейишди?
– Эрингиз кўп ўйнатади, шекилли, икковиям катта бўлиб қолишибди, дейишди. Мен биттаси сал каттароқ, топинглар-чи, қайси каттароқ, дедим. Улар навбатма-навбат қўлларига олиб кўришди, аммо топа олмадилар қайси катталигини. Кетишларида ҳамма жўралари иккала жижимни ҳам ўпиб-ўпиб кетишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар