18:00 / 07.04.2020
4 153

Карантинда «эплаб кўчада юрган» Инстаграм «юлдузчалари»15 суткага қамалди

Карантинда «эплаб кўчада юрган» Инстаграм «юлдузчалари»15 суткага қамалди
Фото: Видеодан кадр
Сўнгги кунларда интернет тармоғида карантин талабларини бузаётганларини намойиш қилишган ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёйилган видеолавҳалар муаллифлари Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, ушланди.

Юнусобод туман маъмурий ишлар бўйича суди Инстаграм «қаҳрамонлари»га нисбатан юритилган маъмурий иш баённомалари ва далилларни ўрганиб чиқиб, уларни карантин қоидаларини бузган ҳамда майда безорилик содир этган, деб топди. Эндиликда, салкам 700 минг обуначига эга бўлган «қаҳрамонлар» 15 суткани панжара ортида ўтказадиган бўлишди.

Бундан ташқари, карантин талабларини қўпол равишда бузишни «эплаб кўчада юриш» дея баҳолаганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима ҳам тўлаши белгиланди.

Видеотасвирларни олиб интернет ижтимоий тармоғига тарқатган шахсларни аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу видео тасвирлардаги шахслар – 1998 йил туғилган Мажидова К., 1990 йил туғилган, муқаддам ЖИБ Каттақўрғон шаҳар суди томонидан ЎзР ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми, 127-моддаси 2-қисми билан судланган Розиқов О., 1993 йил туғилган Ҳамидов У. эканликлари аниқланган.

Улар томонидан интернет тармоғига жойланган видеоларда Амир Темур хиёбонида юрганликлари, карантин қачон тугашини Амир Темур ҳайкалидан сўрашгани, бу вақт мобайнида ниқобсиз бўлганликлари акс этган.

Юнусобод туман маъмурий ишлар бўйича суди судъяси Санжар Қўчқоров мазкур ишни кўриб чиқиб, ёшларнинг қилмишини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси, яъни «майда безорилик» дея тавсифлади ҳамда уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинда «эплаб кўчада юрган» Инстаграм «юлдузчалари»15 суткага қамалди