
Карантин даври бўлишига қарамай, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, бемақсад кўчага чиқаётганлар ҳам орамизда талайгина. Самарқанд шаҳрида яшовчи 32 ёшли йигит тун ярмида Сартепа масканида жойлашган “Табиат–Саховат” бозорига бориб, “Хот–дог, ейман!” деб жанжал кўтаради.
Бозор қоровули бўлган 63 ёшли Ҳусанали Муродовдан хот–дог тайёрлаб беришни талаб қилади. Кундуз куни фарзандлари билан хот–дог тайёрлаб сотувчи қария карантин сабабли ишламаётганлигини айтади. Бу гап йигитнинг жаҳлини чиқаради ва Ҳ.Муродовни аёвсиз калтаклайди. Бу ҳолат бозор ҳудудига ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланган. Оқибатда эса ярим кечаси карантин қоидаларини бузиб, кекса ёшли одамни калтаклаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур воқеа ҳақида “Ёшлар” телеканалининг “Давр” ахборот–таҳлилий кўрсатувида сўз юритилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар