00:18 / 09.04.2020
2 261

Стикер учун аризаларнинг 80 фоизидан ортиғига рад жавоби берилмоқда

Стикер учун аризаларнинг 80 фоизидан ортиғига рад жавоби берилмоқда
Давлат хизматлари агентлиги карантин вақтида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар бериш бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Маълум бўлишича, 8 апрель ҳолатига ДХМларга 195 мингга яқин ариза келиб тушган бўлиб, шулардан 175 мингдан ортиғи кўриб чиқилган. Натижада 33 мингдан зиёд ариза қаноатлантирилган, 142,5 мингга яқин сўров белгиланган талабларга жавоб бермагани учун рад этилган.

Энг кўп ариза Тошкент шаҳридан – 71 мингдан ортиқ. Тошкент вилоятида 17 мингга яқин, Фарғонада 16 мингдан ортиқ, Самарқандда 14 мингдан зиёд ҳайдовчи махсус рухсатнома олиш учун сўров киритган.

Шу пайтгача ДХМлар томонидан энг кам стикер Сирдарё вилоятида бор-йўғи 125 та, Жиззах вилоятида 313 та берилган.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Стикер учун аризаларнинг 80 фоизидан ортиғига рад жавоби берилмоқда