3 794
Тошкентдаги туғруқхона мижозидан касаллик аниқлангани боис туғруқхона карантинга олинди
Санитария–эпидемология назорати давлат инспекцияси инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга олингани бўйича саволларга жавоб берилди.
— Ушбу туғруқхона мижозидан касаллик аниқлангани боис ундаги аёллар, чақалоқлар ва тиббиёт ходимлари 14 кунлик карантинга олинди, – дейди Нурмат Отабеков. – Аҳоли орасида ҳар куни сони ортаётган касалларнинг қандай аниқланаётганига келсак, улар хорижда бўлиб қайтганлар ва улар билан алоқада бўлганлар орасида аниқланмоқда. Уларнинг кўпчилиги карантинга олинган эди.
Энди карантинда бўлганлар орасида касал аниқласа, бошқаларга ҳам юқиш хавфига келсак, бундай ҳолат юз бериши мумкин. Бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Ҳозир карантинга олинганлар 86 минг нафардан кўп бўлиб, уларнинг 23 мингдан ортиғи станционар шароитда сақланмоқда.
Тиббиёт ёрдами кўрсатиш жараёнида бемор ва соғлом инсон ўртасида алоқа бўлади. Агар беморни станционар шароитида даволаш жараёнида тиббиёт ходимига коронавирус юқса, унга 100 миллион сўм товон пули берилиши ҳужжатларда келтирилган.
Биринчи кунлари касалланганлар олиб келинганда, шифокорларга эҳтиётсизлик туфайли юққан ҳолатлар кузатилди. Кейинги кунларда кўрилган чоралар туфайли бундай салбий ҳодиса юз бергани йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди