
Карантин даврида кўпчилик хайрия ишлари билан банд бўлса, аммо айрим нопок кимсалар эса ушбу вазиятдан фойдаланиб, ўғирлик қилиш пайига тушган.
Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасидаги автошоҳбекатларнинг бирига ўрнатилган пластик карточкадаги пулни нақд қилиб беришга мўлжалланган банкоматни ўмарган йигитлар қўлга олинди. Тўлов терминалининг ўзи йигирма миллион сўм туради, унинг ичида эса бир миллион олтмиш уч минг сўм пул бўлган. Тўрт шоввоз олдиндан тил бириктириб, воқеа жойини синчиклаб ўрганиб чиқишади.
Кузатув камералари йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, терминални электр тармоғидан узишади. Сўнгра ўзларига тегишли бўлган автомобилга юклаб, воқеа жойидан ғойиб бўлишади. Терминални бузиб, ичидаги пулларни ўзаро тақсимлаб олишгач, уни сувга оқизиб юборишади. Мазкур жиноят ҳақида “Sevimli” телеканалининг “Zamon” кўрсатувида маълум қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар