13:21 / 11.04.2020
3 740

Карантинга олинганлар коронавирусни юқтириб олса, бу кимнинг хатоси бўлади?

Карантинга олинганлар коронавирусни юқтириб олса, бу кимнинг хатоси бўлади?
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим саволларга жавоб берилди.

Савол: Карантин муддатини ўтаганларни нега яна қайта карантинга олиб кетишяпти? Агар карантин вақтида юқтириб олган бўлса, кимнинг хатоси бу?
Жавоб: Карантин 14 кунга мўлжалланган, шу кун давомида бемор аниқланса, охирги ҳолат қайд этилмай карантин яна 14 кунга чўзилади.

Агар карантин вақтида инфекция юқтириб олинса, биринчи навбатда, одам ўзини айблаш керак. Демак, бу одам карантин вақтида тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилмаган.

Савол: Коронавирус ва гриппдан соғайгандан кейин инсон организмидаги ўзгаришлар фарқи нимада? У қадар оғир асоратлар бўлмаса, мамлакатнинг иқтисодий инқирозига сабаб бўладиган карантин тадбирларига ҳожат борми?
Жавоб: Карантин ва чекловчи чора-тадбирларсиз коронавирус аҳоли ўртасида жуда тез тарқалади ва кўп одамларда оғир асоратлар кузатилиши мумкин. Натижада эса нохуш оқибатлар, яъни ўлим ҳолатлари кўпайиш эҳтимоли бор.

Савол: Тиббиёт ходимларимиз қанақа тестдан фойдаланишади? Бу тест қай даражада аниқ натижа кўрсатади?
Жавоб: Бугунги кунда мамлакатимизда Германия, Россия, Хитойда ишлаб чиқарилган тест тизимларидан фойдаланилади. Натижаларнинг ўзига хослиги — 100 фоиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинга олинганлар коронавирусни юқтириб олса, бу кимнинг хатоси бўлади?