
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим саволларга жавоб берилди.
Савол: Тест текшируви ва натижа аниқ бўлгунча қанча вақт ўтади? Бу тестлар қаерда ишланади? Лабораторияларимизда бир кунда нечта тестни қайта ишлаш имконияти мавжуд?
Жавоб: Ҳозирги вақтда коронавирусни ПЦР усулида аниқлаш учун ўртача 6-8 соат вақт кетади. Таҳлилларнинг давомийлиги уларнинг ҳажмига боғлиқ.
ПЦР — амплификатор, амплификация босқичида вирус геномини селектив кўпайтириш. Агар планшетлар ишлатилса 96 та катаги бор, демак 96 та таҳлил бир вақтда тайёр бўлади, агар Rotor-J бўлса, 36,72,100 таҳлил натижаси чиқади.
Битта лабораторияда бир кунда ўртача 400 тагача таҳлилни қайта ишлаш мумкин.
Савол: Мени бир яқин қариндошим вирусга чалинган. У билан қандай мулоқот қилишимиз мумкин? Учрашув хоналари борми?
Жавоб: Коронавирус касаллигига чалинган беморлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Бунинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Мазкур касалликка чалинган шахслар даволанаётган муассасанинг телефон рақамини “Маълумотлар бюроси”дан олиш мумкин. Аксарият юқумли касалликлар шифохоналарида мобил телефонлари беморларнинг ўзларида қолган.
Савол: Ижтимоий тармоқларда карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун қурилган махсус шифохоналарда яратилган шароитлар талаб даражасида эмаслиги ҳақида айтиляпти. Бу муаммони бартараф этиш бўйича ишлар амалга ошириляптими?
Жавоб: Бу объект ўта қисқа муддатларда барпо этилди. У ерда вақтинча бўлиб турган фуқароларга барча шарт-шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилинди. Албатта бирданига идеал шарт-шароит қилинмаган бўлиши мумкин. У ердаги одамларни кам сонли қилиб алоҳидалаш, яшаш ва овқатланиш шароитларини қилиб бериш бу осонликча амалга оширилмаяпти.
Фуқароларимиз яшаётган вагонларда ҳожатхона, кондиционер, “Узмобайл” телефонлари ўрнатилган. Овқатланишлари учун бир маротабалик идишлар ташкил қилинган бўлиб, ишлатиб бўлинган идишлар ва овқат қолдиқлари махсус криматорийларда ёқиб ташланмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими қарийб ҳар куни ушбу шаҳарчага бориб, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан танишмоқда ва мавжуд ёки юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
КоронавирусТест ТекширувиБрифинг ҚилишЛабораториялар ИшлатиладиШарт ШароитларФуқаролар Ҳуқуқлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар