
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 12 апрель куни соат 06:43да Каттақўрғон шаҳри, «Гўзалкент» маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ис газ сиқилиши натижасида чақнаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида икки қаватли бинонинг битта подъезди қулаб тушган.
«Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди, беш нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди», дейилади вазирлик хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар