
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Каттақўрғон шаҳрида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида бугун, 12 апрель куни, соат 06:43 да портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етган.
Бундан ташқари, яна тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонада қолмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, портлаш «Гўзалкент» маҳалласи Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйнинг биринчи қаватидаги хонадондан сизиб чиққан газ оқибатида юзага келган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Воқеа жойида Самарқанд ФВБ қутқарувчилари ва бошқа тузилма вакиллари иш олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар