Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди:
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 1054 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 101 беморнинг 27 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи нисбатан оғирроқ. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 101 бемордан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.
Мамлакатимизда карантин тадбирлари давом этаяпти. 81мингдан кўпроқ ҳолатда фуқароларимиз уй ва стационар шароитда карантин муддатини ўтаяпти. Маълумотларга кўра, карантин тадбирларини бузганлар сони 55 мингдан ортиб кетди. Бундай фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан 30 баробаригача, раҳбар ходимларга 30 баробаридан 50 баробаригача жарима қўллаш белгиланган. Балки сиз учун бу унчалик катта маблағ эмасдир. Лекин оилангиз, яқинларингиз саломатлигини хавфга қўймасдан, карантин тадбирларига риоя қилинг, уйда қолинг! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди
Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда
Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?