
Юртимизда карантин вазият сабабли пойтахтимизнинг барча маҳаллаларда кўчма бозор ташкил қилиниб, унга кўра аҳолига арзонлаштирилган нархларда эҳтиёждаги барча маҳсулотлар етказиб берилмоқда.
Ўз маҳалласида карантин қоидаларини бузмаган ҳолда маҳсулотларни харид қилиш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, савдо ярмаркаларида сайёр кассалар ҳам жорий қилиниб, унга асосан аҳоли томонидан энергия ресурсларидан табиий газ, электр энергияси ва маиший чиқинди хизмати учун тўловларни амалга ошириш йўлга қўйилди.

Савдо ярмаркаларида савдо расталари қаторида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган сайёр кассалардан истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган энергия ресурсларидан жами бугунги кунга қадар 232 млн. сўм тўловлар қабул қилинди.
Хусусан, табиий газ таъминоти учун 126 млн. сўм, электр энергия учун 96 млн. сўм миқдоридаги тўловлар қабул қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар