date
views 2 443

МИБ Ангренда истеъмолчиларга кўмак бермоқда

МИБ Ангренда истеъмолчиларга кўмак бермоқда
Ангрен шаҳрида Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сектор раҳбарлари, Иктисодий жиноятларга карши курашиш Департаменти шаҳар бўлими ҳамда, "Ангрен Деҳқон бозори" МЧЖ билан ҳамкорликда, эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳудудга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш ва карантин вақтида аҳолига қулайликлар яратиш максадида тасдикланган режага мувофиқ шаҳар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мунтазам равишда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этиб келинмокда.

Ўтган ҳафтада ва бугун ҳам Ангренда ана шундай кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди. Хусусан, "Грум", "Нишбош", "Облиқ", " Қорабоғ", "Соғлом". "Самарчўғ", "Ғафур Ғулом" фуқаролар йиғинлари ҳамда "Дукент" қўрғонида худди шундай савдо ярмаркалари уюшқоқликда ташкил қилинди.

Кўчма бозорда Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими томонидан ташкил қилинган сайёр кассаларда аҳолига хизматлар кўрсатилди ва жами 400 млн. сўмдан ортиқ энергия ресурслари учун тўловлар қабул қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Ангренда истеъмолчиларга кўмак бермоқда