15:46 / 14.04.2020
2 847

Яна бир нечта бемор коронавирусдан буткул соғайди

Яна бир нечта бемор коронавирусдан буткул соғайди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Соғайганлар вазир Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир нечта бемор коронавирусдан буткул соғайди