
Фото: Uzbektourism.uz
Бухоро вилоятидаги Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида жойлашган ёзги, қулай дам олиш масканида “Silk Road Resort & Spa” МЧЖ томонидан янги экотуризм ҳудуди ташкил этилиб, пляж зонаси яратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
"15 гектар майдондан иборат бўлган мазкур ҳудуд бўйлаб ёзги дам олиш сайёҳлик масканини барпо этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 млн АҚШ долларини ташкил этиб, унинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида вилоятда яна 150 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, мини Диснейленд, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш айвонлари, ресторан, ёзги терасса, СПА салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт ўйингоҳи, авто тураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ўз ичига олиб, бунда ташриф буюрувчилар учун очиқ осмон остида ўтказиладиган бир-биридан қизиқарли концерт ва шоу дастурлари мароқли дам олишга хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар