date
views 2 801

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 1200дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 1200дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 49 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1214 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати аниқланди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди 167та янги ҳолат.

Шу вақтгача 99 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 1200дан ошди