17:51 / 15.04.2020
3 799

Коронавирус кўпроқ кимларга ҳужум қилади?

Коронавирус кўпроқ кимларга ҳужум қилади?
Фото: «Gubdaily.ru»
Турли оғиз бўшлиғи касалликларидан қийналаётган одамларда инфекциялар, хусусан, коронвирусни юқтириб олиш эҳтимоли ниҳоятда катта бўлади, дейишмоқда шифокорлар.

Терапевт ва пульмонолог, профессор Александра Карабиненконинг сўзларига кўра, агар оғиз бўшлиғида муаммо, яъни кариес, шиллиқ қават яллиғланиши бўлса, организмга вируслар юқиш хавфи ортади.

«Стоматит барча инфекциялар учун кириш эшиги ҳисобланади», — дея таъкидлайди шифокор.

Сурункали оғиз яллиғланишидан қийналаётган одамларнинг ҳам COVID-19 га чалиниш хавфи бор, дейди лаборатор диагностика клиникаси шифокори Ольга Малиновская. Унинг изоҳлашича, бундай одамнинг иммунитети ниҳоятда заиф бўлади, шу туфайли инфекция хоҳлаган вақтда организмга ҳужум қилиб қолиши ҳеч гап эмас.

Малиновскаянинг фикрича, оғиз бўшлиғи ва тиш билан боғлиқ муаммоларни англаб етиш одамларни ўзини эҳтиёт қилишга ва саломатлигига хавф солаётган хавфли омилларни вақтида бартараф этишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус кўпроқ кимларга ҳужум қилади?