16:21 / 16.04.2020
2 858

АҚШ Ўзбекистонга ёрдам етказиб берди

АҚШ Ўзбекистонга ёрдам етказиб берди
Фото: U.S.Embassy Tashkent
ЎзА хабарига кўра, ушбу ёрдам 144дан ортиқ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасалари орқали эҳтиёжмандларга етказилади.
Витамин ва минераллар билан бойитилиб қуритилган сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотлардан иборат мазкур ёрдам соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя объектлари ҳамда уй хўжаликларида қўлланади.

2009 йилдан буён USAID халқаро озиқ-овқат дастури доирасида Ўзбекистонга қиймати 3,2 миллион доллардан ортиқ бўлган қарийб 1163 тонна озиқ-овқат етказиб берган. Ушбу янги инсонпарварлик ёрдами АҚШнинг соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирган 122 миллион долларлик узоқ муддатли сармояси ҳамда сўнгги 20 йил ичида кўрсатган бир миллиарддан ортиқ умумий ёрдамига асосланиб ташкиллаштирилган.

Мазкур кўмак «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси ва Американинг Resource and Policy Exchange, Inc. (RPX) нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда тарқатилади. «Соғлом авлод учун» дастури Ўзбекистон Республикасида аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боради. RPX’нинг асосий мақсади озиқ-овқат ва дори-дармонлар шаклидаги техник ва номоддий ёрдам кўрсатиш орқали соғлиқни сақлаш стандартлари ва ахборот олиш имкониятларини яхшилашдан иборат.

USAID халқаро тараққиёт бўйича дунёдаги етакчи агентлик ва ривожланиш соҳасида натижаларга эришиш «катализатори» ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Ўзбекистонга ёрдам етказиб берди