date
views 2 800

Карантин даврида МИБ ҳам четда қараб тургани йўқ

Карантин даврида МИБ ҳам четда қараб тургани йўқ
“Биз сиз учун ишдамиз, сиз эса уйда қолинг.” Бугун барча корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари айнан мазкур шиор остида меҳнат қилиб, аҳолининг мушкулини осон қилишга бел боғлаганлар. Короновирус инфекцияси бугун бутун дунёга тарқалиб, инсониятга катта хавф солаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Ҳудди шу синовли кунларда ҳар ким ўз саломатлигини ўзи асраши шарт. Бугун вазият тақозоси туфайли фуқароларнинг асосий қисми ўз уйида қолмоқда. Бундай вазиятда Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси, туман(шаҳар) бўлимлари ҳам четда қараб тургани йўқ.

МИБнинг 70 фоиздан зиёд ходимлари ўз ҳохишлари билан таътилга чиқарилган бўлсаларда, улар буни тўғри тушуниб, масофадан коммунал тўловларни ундириш билан бирга кам таъминланган истеъмолчиларга тўлов қилишда жонбозлик кўрсатаётган истеъмолчига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб, қўлқоп ҳамда тиббий воситалар (антицептик) бериш билан уларни рағбатлантиришмоқда.

Шунингдек, олис ҳудудларда айрим ҳолларда интернет тармоғи яхши ишламаслиги сабабли бюро томонидан аҳоли вакиллари, хусусан пенсионерларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида кўчма кассалар фаолиятининг йўлга қўйилиши одамларнинг оғирини енгил қилмоқда.

Бунинг натижасида, ундирувлар самарадорлиги бир мунча ошиб, битта давлат инспекторининг кунлик ундируви 4-5 млн. сўмга етмоқда.
Бугунги мураккаб даврда ҳеч кимга осон тутиб бўлмайди. Шундай экан, юқорида қайд этилган имкониятлар аҳолининг олисини яқин, мушкулини осон қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин даврида МИБ ҳам четда қараб тургани йўқ